Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Осиё ўйинлари. Олтинчи кунни иккита кумуш билан якунладик

Баҳо:
+ | -

Бугун Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг олтинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик спортчилар иккита кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Куннинг биринчи кумуш медалини академик эшкак эшиш баҳсларида саккиз кишилик экипажимиз қўлга киритди. Алишер Яров, Достонжон Бахриев, Ислам Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Раҳимов, Шеҳроз Ҳакимов, Зафар Усмонов ҳамда Анатолий Красновлардан ташкил топган жамоамиз 6:12.46 натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб боришди ва кумуш медалга сазовор бўлишди.

Сўнгра велоспортнинг шоссе йўналишида 40км масофага бўлиб ўтган беллашувда иштирок этган Мурод Холмуродов 57:10.52 натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва яна бир кумуш медалга эга чиқди.

Шу тариқа, олтинчи кун якунларига кўра Ўзбекистон спорт делегациясининг медаллари сони 21тага етган. Ҳамюртларимиз шу кунгача 4та олтин, 10та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритганлар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 00:24, 25.08.2018.
Ўқилди: 2915 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.