Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

МОҚ раҳбари Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истоминга табрик йўллади

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча дақиқа олдин Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Осиё ўйинлари финалида хитойлик теннисчини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ушбу муваффақият билан теннисчимизни табриклади.

«Денис Истоминни Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритгани билан табриклаймиз. Бу Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги қимматли медаль бўлди. У фаолияти давомидаги энг нуфузли мусобақалардан бирида ғолиб бўла олди. Денис бир неча йил давомида халқаро кортларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, ўзбек спортни нуфузини юксалтиришга хизмат қилди. Унинг Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритганлиги юксак профессионал ҳислатларга эга эканлигидан дарак бериб турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасини ушбу муваффақият билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва албатта ўзим номимдан чин кўнгилдан табриклайман.

Шунингдек, Осиё ўйинлари давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ватанимиз байроғини юқорига кўтарган Бекзод Абдураҳмонов, Никита Рафалович, Мўминжон Абдуллаев, Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборовларни чемпионлик билан муборакбод этаман.

Шу билан биргаликда, ҳали стартга чиқмаган спортчиларимизга баҳсларда омад тилайман. Сизлардан умидимиз катта! Сизни ватанимизда яқинларингиз, халқимиз ва Президентимиз кутишмоқда», – деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:08, 25.08.2018.
Ўқилди: 3569 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.