"Барселона"нинг собиқ яримҳимоячиси Тиагу Алькантара ушбу ёзда "Бавария"дан "Реал"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Don Balon.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчи трансферлар ойнаси ёпилгунча мюнхенликлар сафини тарк тишни кўзлаяпти.
Собиқ каталонияликнинг хизматларига "Реал" устози Хулен Лопетеги қизиқмоқда. Мутахассис Алькантара билан Испания терма жамоасидаги ҳамкорлик орқали яхши таниш. 2013 йилда "Қизил фурия" Европа чемпионатида ғолиб чиққан (U21), Тиагу эса мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлган.
Алькантара 2013 йилдан буён "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Бу вақт ичида 154 ўйинда 26 та гол урган. transfermarkt.de маълумотига кўра унинг трансфери 60 млн еврога баҳоланган. Алькантаранинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача тузилган.