Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Осиё ўйинлари. Ўнинчи кунда 7 та медаль, уларнинг 3 таси олтин!

Баҳо:
+ | -

Бугун, 28 август куни Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг ўнинчи кун ҳисобланади. Бугун ўзбек спортчилари жами бўлиб 7 та медалларни спорт делегацияси ҳисобига қўшиб қўйдилар. 

Жумладан, бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева яккалик баҳсларида 65,850 натижа билан кумуш медаль соҳибасига айланди. Яна бир бадиий гимнастикачи Нуриниссо Усмонова эса тўртинчи ўрин билан кифояланди. 

Кураш спорт тури бўйича эса спортчиларимиз жуда ҳам ижобий натижа қайд этдилар. 

Яъни Маъруф Ғайбуллоев финалда яна бир ўзбек полвони Руслан Бўриевни мағлуб этди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Руслан Бўриев кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди. 

+90кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик Жафар Паҳлавонижагҳарга қарши жангда ғалаба қозонди ва олтин медальга эга чиқди. 

Шунингдек, ярим финалда мағлуб бўлган спортчиларимиз Нурбек Тўраев ва Ойсулув Абдумажидова бронза медалига сазовор бўлишди. 

Гулнор Сулаймонова финал баҳсидада ҳиндистонлик Пински Балҳарани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолибасига айланди ва олтин медальни қабул қилиб олди. 

Бундан ташқари, бугун рингга кўтарилган уч нафар ўзбек боксчилари – Жасурбек Латипов, Шунқор Абдурасулов ҳамда Бобоусмон Ботуровлар рақиблари устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақа ярим финалига йўлланма олишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони жами бўлиб 38 тага етди. Уларнинг 9 таси олтин, 15 таси кумуш ва 14 таси бронза ҳисобланади. Ўзбекистон спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида кечаги рўйхатдан икки ўрин юқорига кўтарилиб, 9-ўринни эгаллади. 

Рўйхатнинг кучли учлигини ҳали-ҳамон Хитой (206), Япония (142), Жанубий Корея спорт делегациялари банд этган.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 21:00, 28.08.2018.
Ўқилди: 7488 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.