“Бостон Ривер” ҳимоячиси Рональд Араухо “Барселона”га ўтди.
Бу ҳақда “анорранглилар”нинг расмий сайти эълон қилди. Уругвайлик футболчи “Барселона” билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Футболчи “Барселона Б”да ўйнаган вақтида товон пули 100 млн бўлади асосий жамоа ўтгандан сўнг эса 200 млн еврога айланади.
“Барселона” 19 ёшли футболчи учун 1,7 млн евро тўлади. Мукофот пулларини тўлаб бўлганда эса Ушбу миқдор 5,2 млн еврога айланади.