“Наполи” президенти Ааурелио Де Лаурентис чемпионлар УЕФАда норози эканлигини маълум қилди.
“Мен УЕФАнинг қарорларини тушунишни ҳам истамайман. Қани бу ерда мантиқ? Чемпионлар лигасининг финалчиси учинчи саватчага қандай тушади?
Мен буларнинг барчасини фақат Монте-Карлода шоу ташкил қилиш учун уюштирилган деб ҳисоблайман.
Биз жуда қийин жамоаларга тўғри келиб қолдик, аммо кучли рақибларни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга ўтсак яхши бўлар эди”, - дейди Лаурентис.
Эслатиб ўтамиз, “Наполи” ПСЖ, “Ливерпуль” ва “Црвена Звезда” жамоалари билан битта гуруҳдан жой олди.