“Реал” “Атлетико” ҳимоячиси Люка Эрнандесга қизиқиб қолди. “FransFootball” нашрига кўра, “қироллик клуби” ҳимоячини харид қилиш ниятида. Эрнандеснинг товон пули 72 млн фунтга тенг. Ўз навбатида “Атлетико” футболчи билан шартномани узайтирмоқчи ва товон пулини оширмоқчи.
Маълумот учун, франциялик ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогар.