Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Тошкентда Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги «Ашҳобод» боғида Бутунжаҳон қиличбозлик куни нишонланди. Унда ёш ва таниқли қиличбозлар, мураббийлар, МДҲ мамлакатларидан таклиф этилган меҳмонлар, эстрада хонандалари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиқар экан, МОҚ Бош котиби яқин йиллар ичида ўзбек қиличбозларини ҳам Олимп шоҳсупасида кўриш ниятида эканлиги ҳақида гапирди.

«Ушбу байрам «Спорт барча учун» шиори остида ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон Халқаро қиличбозлик федерациясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Яқин ўтмишга назар солар эканмиз юртимиздан спортнинг ушбу тури бўйича жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари совриндорлари етишиб чиққанига гувоҳ бўламиз.

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ишончим комилки, бу каби оммавий спорт тадбирларининг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортини янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбир иштирокчиларига омад ва зафарлар тилайман. Ўзбекистонлик қиличбозларни эса яқин келажакда яна Олимп шоҳсупасида кўришдан умидворман», – деди Жасур Матчанов.

Тадбир давомида қизиқарли саҳна кўринишлари, қиличбозлик тарихига бағишланган турли чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, мураббий ва спортчилар томонидан мастер-класслар намойиш этиб берилди. Йиғилганлар учун танлов ташкил этилди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад аҳолини қиличбозликка қизиқтириш, ушбу спорт тури оммавийлигини оширишдир. Пойтахтимизда ўтказилган Бутунжаҳон қиличбозлик куни йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:21, 07.09.2018.
Ўқилди: 2678 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари учун қайдномасини эълон қилди (Фото) [3461]

Ҳакамлар қўмитаси «Атлетико» – «Реал» дербисидаги ҳакам хатосини расман тан олди [2858]

Кунде «Барселона»дан қайси клубга кетиши мумкинлиги маълум бўлди [2392]

Луис Энрике учун «ПСЖ»нинг алмаштириб бўлмас футболчиси ким эканлиги маълум бўлди [2073]

Флик «Барселона»нинг бир ўйинчиси норози бўла бошлаётганидан хабардор [2011]

"Ливерпуль" "Барселона" футболчиси учун 30 миллион евро таклиф қилади [1856]

Швейцария чемпионати. Беҳруз Каримов ассист берган баҳсда жамоаси йирик ғалабага эришди [1765]

Арман Царукян, Руффи, Ван ва Пантожа UFC 331 турнирида қанча ишлаб топгани маълум бўлди [1721]

Ла Лига. "Атлетико" Мадрид дербисида "Реал"ни мағлуб этди [1688]

АПЛ. "Манчестер Сити" голлар шоусида "Сандерленд"ни енгди [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик