Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

УЕФА Миллатлар Лигаси: Иккита ўйин 11 та гол, «хоккей»ми, бу ёки футбол?

Баҳо:
+ | -

УЕФА Миллатлар Лигасининг биринчи туридан ўрин олган Швейцария – Исландия учрашувида швецарияликлар жавобсиз 6 та гол урди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Цубер ҳисобни очиб берган бўлса 23-дақиқада Закария бу анъанани давом эттирди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисоби билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Шакири исландияликларни жазолади. Швейцариялик ҳимояга ётиб олган Исландияни жазолашда тўхтамади Сеферович 67-дақиқада гол урди бундан 4 дақиқа ўтиб Айети ҳисобни шармандали кўринишга олиб қўйди. Яна бироздан сўнг Мехмети 6-голни ҳам урди. Шундай тарзда швейцарияликлар биринчи турни ажойиб бошлаб олди.

Бундай шармандали ҳисоб Белоруссия - Сан-Марино учрашувида юз берди. Белорусияликлар меҳмон Сан-Маринони аяб утирмай нақд 5 та гол урди. Кутилганидек белоруссияликлар  4-дақиқада тезкор гол уришга муваффақ бўлди  гол муалиффи Стасевич. Биринчи голни хазм қилолмай турган Сан-Маринога  Драгун 26-дақиқада яна битта гол урди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Сарока пенальтидан гол урган бўлса, 87-дақиқада Драгун дубль қайд этди,тиниб-тинчимаган Ковалев 90-дақиқа ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиб жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Швейцария – Исландия 6:0

8 сентябрь, 21.00, “АФГ-Арена”

Гол: 1:0 – 13 Цубер, 2:0 – 23 Закария, 3:0 – 53 Шакири, 4:0 – 67 Сеферович, 5:0 – 71 Айети, 6:0 – 82 Мехмеди.

Швейцария: Зоммер, Родригес, Аканжи, Мбабу, Шер, Жака, Закария, Цубер (Соу, 79), Шакири, Сеферович (Мехмеди, 72), Эмболо (Айети, 65).

Исландия: Халльдоурссон, Сэварссон, Скуласон, Ингасон, Сигурдссон, Бьярнасон (Бьярнасон, 65), Паульссон, Сигурдссон, Гисласон (Сигурйонссон, 74), Сигурдарсон (Кьяртанссон, 60), Бедварссон.

Огоҳлантиришлар: Шер (11), Эмболо (32), Сигурдссон (52), Жака (82).

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Беларуссия – Сан-Марино 5:0

8 сентябрь, 21.00, “Динамо”

Гол: 1:0 – 4 Стасевич, 2:0 – 26 Драгун, 3:0 – 67, пенальти Сарока, 4:0 – 87 Драгун, 5:0 – 90 Ковалев.

Беларуссия: Черник, Шитов, Мартынович, Володько, Политевич, Драгун, Маевский, Нехайчик (Баланович, 67), Стасевич (Ковалев, 75), Брессан, Лаптев (Сарока, 56).

Сан-Марино: Бенедеттини, Чезарини (Ринальди, 81), Симончини, Бьорди, Палацци, Баттистини, Гасперони (Хирш, 63), Жарди, Лунадеи, Витайоли (Томассини, 62), Берарди.

Огоҳлантиришлар: Витайоли (10), Симончини (22), Политевич (23), Лунадеи (40), Лаптев (52), Хирш (70).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:11, 08.09.2018.
Ўқилди: 8700 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик