“ПСЖ” аъзоси Анхель Ди Мария фаолиятини А серияда давом эттириши мумкин.
“Tuttosport” нашрининг ёзишича, футболчига “Интер” қизиқмоқда. Милан клуби аргентиналик ярим ҳимоячини қишки трансфер вақтида сотиб олмоқчи.
Маълумот учун, Ди Мария жорий мавсумда 5 та ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган.