“Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Никлас Бендтнер Копенгаген (Дания) полицияси томонидан қўлга олинди.
Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар тарқатди. Даниялик футболчи таксистнинг дўппаслагани учун қўлга тушди.
“DanTaxi” вакилли бу можарода айнан Бендтнер иштирок этганини тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, Никлас таксист билан жанжалашиб қолган. Бунинг оқибатида у рўлда ўтирган шопирни жағини синдиришгача борган. Ҳозирда, жабрланувчи шифохонада қўним топган.