“Челси” устози Маурицио Сарри Лондон клубини бошқаришига отаси сабабчи бўлганини таъкидлади.
“Отам “Челси” менга таклиф жўнатганини эшитганида хурсанд бўлган ва бу таклифни қабул қилишим кераклигини айтганди. Шунингдек, у “Челси”ни бошқарадиган бўлсам, бунинг эвазига чекишни ташлашимни сўраганди”, деди Сарри “IIMattino”га берган интервьюсида.