Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Суперлига. «Қўқон-1912» - «Насаф». Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи босқичи 23-тур учрашувларига 13 сентябрдан старт берилади. Бу турда “Насаф”  “Қўқон-1912” жамоаси билан сафарда баҳс юритади.

Учрашув 13 сентябр пайшанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Суперлигаси-2018. 23-тур

“ҚЎҚОН-1912“ – “НАСАФ”

13.09.2018. Қўқон ш., “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Захира ҳаками: Даврон Акмалов

Назоратчи: Радик Серазиддинов

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 18 марта туқнаш келишган. Шундан 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган. Фақат  бир учрашувда жамолар муросага келишган. Бу дуранг шу йили Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда қайд этилган эди.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 19-36.

Қўқондаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қўқонда 9 учрашувда баҳс юритишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4тасида “Қўқон-1912” жамоаси ва яна 4тасида жамоамиз ғалабага эришган. Мазкур жамоалар ўртасидаги ягона 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа шу йили Қўқонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда қайд этилган. Қўқонда бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга жами 24та гол киритилган. Тўплар нисбати 14-10ни ташкил этмоқда. Устунлик “Қўқон-1912” жамоасида.

Қўқондаги сўнгги беш учрашув натижаси

24.04.2018. “Қўқон-1912” – “Насаф” 0:0

04.03.2017. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2

26.08.2016. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2

16.08.2015. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3

18.08.2003. “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0
Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

Жамоамизнинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 19-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 641- учрашуви ҳисобланади.

“Қўқон-1912” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ҳам Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 12 сентябр чоршанба куни соат 16:00да бошланади.

Учрашувларга марҳамат қилинг!

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 16:39, 10.09.2018.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4539]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2830]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2829]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2787]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1789]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1756]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1635]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1554]

Флик «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан «Барселона» таркибига ўзгартиришлар киритади [1519]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик