Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин - Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм - Жайхун
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Ўзбекистон U17 термаси йиғин давомида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -
Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U17 термаси 10 ва 11 сентябрь кунлари ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.    10 сентябрь куни 18:00 да футболчилар Про-Лига “Б” зонасида пешқадам бўлиб турган “Нурафшон” клубига қарши саф тортади. Учрашув “Миллий стадион” қошидаги академия майдонида бўлиб ўтади.    Отабек Ғуломхўжаев жамоаси бунга қадар ҳам “Нурафшон” клубига қарши икки бор кураш олиб борган. Аввалги йиғинлар доирасидаги ўйинларнинг бирида ҳисоб очилмаган бўлса, яна бирида терма футболчилари 1:0 ҳисобида устун келган. Бу сафарги тўқнашув янги чақирув олган футболчиларни синаб олиш ҳамда аввалги футболчилар ўйинидаги ўзгаришларни аниқлаб олиш учун керакдир.    Эртага — 11 сентябрь куни 10:00 да “Бунёдкор” ёшлари Ўзбекистон U17 жамоасига рақиб бўлади. Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилаётган жамоага қарши беллашувга ҳам “Миллий стадион” қошидаги академия майдони мезбонлик қилади.    Бош мураббий режасига кўра, йиғиннинг сўнгги куни — 13 сентябрда жамоа аъзолари тенг иккига бўлинади ҳамда назорат учрашуви ўтказилади. Бу беллашув 10:00 га тайин қилинган. Айни вақтда йиғинда бўлиб турган футболчилардан иккита тенг таркиб ясаш мумкин.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:17, 10.09.2018.
Ўқилди: 3306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz