“Реал” аъзоси Гарет Бэйл “Манчестер Юнайтед”нинг кўп миллионлик таклифини рад этди.
Маълумотларга кўра, “қизил иблислар” раҳбарияти Бэйлга йилига 25 млн евро маош таклиф қилган. Аммо уэльслик футболчи бу таклифни рад қилди. Маълумот учун, футболчининг “Реал”даги йиллик маоши 14 млн еврога тенг.
Хабарларга қараганда, Мадрид клуби президенти Бэйлни 250 млн евро эвазига сотишга рози эканлигини таъкидлаганди. Футболчининг ўзи эса янги мураббий — Хулен Лопетеги бошчилигидаги бир ҳафталик машғулотдан сўнг “Реал”дан кетмасликка қарор қилган.