Йил бошида Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан 2018 йилда 1000та мусобақа ўтказилиши айтилган эди.
2018 йилнинг 10 сентябрь санасига қадар қилинган ҳисоб китобларга кўра, йил давомида ЎФА ва ҳудудий Ассоциациялар билан ҳамкорликда 730та мусобақа ўтказиб бўлинди. Энг қувонарлиси шундаки, мусобақалар энди фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти, балки бутун Республикани ўз ичига олган ҳолда чекка-чекка қишлоқларга ҳам кириб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида маҳалла ёшлари орасида ўтказилган "Чарм Тўп" мусобақасида 15 000 нафардан кўп ёшларни қатнашгани катта натижа бўлди. Август ойида ЎФА томонидан Сурхондарё вилоятида “Бойсун тоғлари”, Жиззах вилоятида “Зомин кубоги”, Бухоро вилоятида “Пахтакор-79”, Хоразм вилоятида “Паҳлавон Маҳмуд” мусобақалари юқори савияда ўтказилди.
Шунингдек, “Мустақиллик кубоги” ойлиги шиори остида Республикамиз Мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналарига бағишлаб барча вилоятларда футбол мусобақалари ташкил қилинди. Мусобақаларда иштирок этган жами 10 000 нафарга яқин болаларга ЎФА томонидан махсус эсдалик совғалари тақдим этилди.
Қуйида, ЎФА ҳудудий Ассоциацияларининг мусобақа ўтказиш бўйича рейтингини ҳавола қиламиз.
№ Вилоятлар Жами
1 Андижон 54
2 Бухоро 29
3 Жиззах 53
4 Қашқадарё 61
5 Қорақолпоғистон Республикаси 45
6 Навоий 62
7 Наманган 50
8 Самарқанд 67
9 Сирдарё 46
10 Сурхондарё 36
11 Тошкент вилояти 45
12 Тошкент шаҳар 100
13 Фарғона 42
14 Хоразм 40
Жами: 730
ЎФА олдида куз фаслида ўтказиладиган яна бир қатор мусобақалар ўрин олган бўлиб улар орасида энг катта мусобақа бу – 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Республика мусобақаси ҳисобланади.
Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [6511]
Ламин Ямал мухлисларга мурожаат йўллади [3166]
«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [3161]
«Реал»нинг яна бир асосий футболчиси учун мавсум якунланди [2006]
«Манчестер Сити» Англия терма жамоаси аъзоси учун курашда «Юнайтед» ва «Арсенал»ни ортда қолдирмоқда [1924]
«Реал» Дин Хёйсенни сотиш ҳақида ўйламоқда [1875]
Суперлига. Бугунги ўйинлардан кейин турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1563]
Расман. Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади [1454]
ESPN Европа грандларининг ўйинларини баҳолади: Кимнинг ўйинини кўриш мароқлироқ? [1379]













