Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Рўзиқул Бердиев: «Очиқ ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Насаф” (1:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

“Бугун очиқ ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бугунги режамиз асосан ҳимояга эътибор қилиб,  қарши ҳужумда ўйнаш эди. Пенальти бўлган вазият ҳам қарши ҳужум меваси эди.

Сўнгги дақиқаларда Шароф Муҳиддинов вазиятдан фойдаланганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Бобур Давлатов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, бугун яхши ўйнади. Лекин унинг салоҳияти юқори. Ўйиндан олдинги машғулотларда Бобур Давлатов пенальтиларни яхши тепгани боис бугун унга ишонч билдиргандик.

Лекин бу сафар унинг омади келмади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамиша ўйинларимиз очиқ ва қизиқарли бўлади.

Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади. Менимча ўйин мухлисларга манзур бўлди”, - дейди Бердиев.

 

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:51, 13.09.2018.
Ўқилди: 3016 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик