“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдирди:
- Қайд этилган натижадан қониқдим. Бугунги ўйинга тўлиқ таркиб билан унча кўп ҳозирлана олмагандик. Зеро аксарият футболчиларимиз турли ёшдаги терма жамоаларимиз ихтиёрида эди. Сўнгги 3-4 кунгина биргаликда машғулот ўтадик. Лекин шундай бўлса ҳам йигитлар бугун мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди. Бунинг учун улардан миннатдорман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улардан стадионга кўпроқ келишларини сўраб қолган бўлардим, - деди мутахассис.