Италиянинг “Рома” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда. Италия клуби футболчига шартномани узайтириш тўғрисида таклиф билан чиқди. Янги шартнома 2023 йилгача мўлжалланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, туркиялик ёш футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилгача тузилган. Ундер “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суради.