Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-1 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

Ғофур Раҳимов AIBA аъзоларини сайлов олдидан ОАВдаги гап-сўзларга эътибор қаратмасликка чақирди

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, унинг номзоди ташкилот раҳбарлигига сайланса бокс спорт турининг Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқариб ташланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

AIBA аъзоларига мурожаат қилар экан, Ғофур Раҳимов уларни бундай гап-сўзларга ишонмасликка чақирган. Баёнот AIBAнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Якшанба куни Inside the games портали Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг этика ва талабларга мувофиқлик масалалари бўйича директори Пакерет Жирара Запелли Ғофур Раҳимов номига хат жўнатгани, унда у Ғ.Раҳимовни AIBA президенти лавозимига ўз номзодини илгари суришдан қайтаргани, бу 2020 йилда Токиода ўтадиган ёзги Олимпиада дастурида бокснинг сақланиб қолиши борасида ХОҚ қарорига таъсир ўтказиши мумкинлиги ёзилгани ҳақида хабар эълон қилди.

«Мени AIBA етакчиси сифатида сайлашгач, спортимиз аввалги раҳбарият томонидан ҳосил қилинган қийинчиликларни енгиб ўтиши учун мен бокс ҳамда барчамизнинг равнақимиз учун кўп тер тўкмоқдаман. Менинг кунларим ҳам, тунларим ҳам барчамиз фахрланадиган, шаффоф ва демократик бўладиган, Олимпия ҳаракати ва тоза спорт қадриятларига жавоб берадиган AIBAни яратишга бағишланмоқда. Яқин кунларда ташкилот Директорлар кенгашининг барча лавозимларига сайловлар бўлиб ўтади, ҳозирнинг ўзидаёқ маъмурият ушбу жараён учун аниқ тавсиялар таклиф этиш бўйича яхши ишларни амалга оширди. Бу бизнинг спортимиз учун жуда муҳим, чунки биз тархимизда илк марта самарали бошқарув принциплари ва шаффофлик учун жавоб беришнигина эмас, уларга риоя қилинишни ҳам таъминламоқдамиз», — деб баёнот берган Раҳимов.

«Олдимизда турган сайловларда AIBA қоидалари ниҳоятда тушунарли: сайлов комиссияси талабларига жавоб берадиган расмий номзодлар рўйхати конгрессга бир ой қолганда — 3 октябрь куни эълон қилиниши керак (AIBA президенти сайлови 3 ноябрь куни ташкилотнинг Москвада ташкиллаштириладиган конгрессида бўлиб ўтади). Мен AIBA’дагиларнинг барчасидан, ташкилот билан боғлиқ барчадан бизнинг қоидаларимизни ҳурмат қилишлари, раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг илгари сурилишини шарҳлашдан аввал айтиб ўтилган санани кутишларини сўраб қоламан. Келинглар, бизнинг демократик жараёнимизга турли миш-мишлар халақит бериши ва таъсир ўтказишига йўл қўймайлик», — деган AIBA президенти в.б.

«Аминмаки, AIBA’га аъзо ассоциациялар электрон хатлар ва турли спортга оид сайтларда тарқатилаётган миш-мишлар таъсирига тушиб қолишмайди. Барчамиз ўз танловимизни бутун дунёда бокс келажаги учун нималар яхши бўлиши учун биз ва фақат биз қайғуришимизни ёдда тутишимиз муҳимлигидан келиб чиқиб қабул қиламиз. Ҳеч ким AIBA аъзоларига ким учун овоз бериш ёки кимга овоз бермасликни кўрсата олмаслиги керак, шу сабабли мен сизларнинг кўпчиликларингиздан олганим — қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган хатларни жуда юксак қадрлайман. 20 йилдан ортиқ вақт ичида AIBA менинг ҳаётим бўлди, мен спорт туримизни ҳеч қачон хавф остига қўя олмайман ва қўймайман, мен доим боксни биринчи ўринга қўйиб келганман ва келгусида ҳам шундай қиламан», — дея ўз сўзларини якунлаган Ғофур Раҳимов.

ХОҚ бокснинг 2020 йилги Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолиш-қолмаслик масаласини ташкилотнинг ноябрда бўлиб ўтадиган ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама этади.

Айни пайтда ХОҚ AIBAга нисбатан февраль ойида бошланган суриштирув ишларини давом эттирмоқда, мазкур қарорга Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚ ижроқўми йиғилиши якунларига кўра келинган.

ХОҚни AIBAнинг бошқарув, молия ва антидопинг масалалари бўйича ҳисоботи қониқтирмаган. Сўнгра AIBAнинг собиқ раҳбари Чинг Куо Ву истеъфога чиқарилган, унинг вазифасини Раҳимов бажаришга киришган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 06:38, 18.09.2018.
Ўқилди: 4322 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.