УЕФА тартиб-интизом қўмитаси 27 сентябрь куни "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ишини кўриб чиқади, дея хабар беради АР журналисти Роб Харрис.
Португалиялик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида "Валенсия" билан учрашувнинг (2:0) 29-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этган эди.
Бу четлатиш Роналду учун чемпионлар лигасидаги биринчиси бўлди.