Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг “Милан”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Италия клуби “канонирлар”нинг ижрочи директори Иван Газидисни раҳбариятга қўшиб олди. Ушбу мутахассис “Арсенал”дан бир-нечта футболчини “россенерлар” сафига чорламоқчи.
Улардан бири Пьер-Эмерик Обамеянг. Габонлик футболчи аввалроқ “Милан”га қайтиш ниятини билдирганди.