«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 6-тури доирасида бўлиб ўтган «Саутгемптон»га қарши ўйиндан кейин (3:0) ўз футболкасини мерсисайдликларнинг ёш мухлисига совға қилди.
Онаси билан стадионга ташриф буюрган ишқибоз ўйиндан кейин Салоҳдан футболка илтимос қилиб ёзиб олинган қоғозни кўтариб турганди. Мисрлик футболчи трибунага яқинлашди ҳамда футбокласини ечиб, уни мухлисга тақдим қилди. Болакай эса кўз ёшларини тия олмай, йиғлаб юборди.
Бундан таъсирланган боланинг онаси Твиттер орқали Салоҳга миннатдорчилик билдирди.
«Муҳаммад Салоҳ, сизга қандай миннатдорчилик билдиришни билмайман. Сиз фарзандимнинг (менинг ҳам) қувонч кўзёшларини тўкишга мажбур қилдингиз. Ҳаётимнинг ушбу лаҳзаларим мен учун қадрли... Бу кунни фарзандим Льюис ҳам ҳеч қачон унутмайди», – дея ёзди аёл.