Италиянинг “Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Торино”га қарши кечган учрашувдан сўнг фикр билдирди.
“Учрашувни яхши бошладик. Барча футболчилар ўйинни яхши ўтказишди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
Мен Инсиньени ҳужумда кўпроқ иштирок этишини хоҳладим ва уни марказга яқинроқ жойда ўйнатдим. Бугун Инсинье асосий ролни ўйнади. Менимча, 4-4-2 схемаси “Наполи”га мос тушди”, дейди Анчелотти.