“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк “Арсенал”га ўтиши мумкин эди. Лондон клуби футболчи “Селтик”да ўйнаб юрган вақтида қизиқган. Бу ҳақда бир-вақтлар “Селтик” да ишлаган мутахассис Жон Коллинз маълум қилди.
“Бир-неча йил олдин “Арсенал” ван Дейкни “Селтик”дан 12 млн фунт эвазига сотиб олиши мумкин эди. “Арсенал”нинг скаути (Стив Роули) Виржилни бесўнақай футболчи деб санаган”, - дейди Коллинз.