Хорватия футбол федерацияси президенти Давор Шукер ФИФАнинг тақдирлаш маросимига келмаганлари учун Криштиану Роналду ва Лионель Мессини танқид қилиб ўтирмади.
Йилнинг энг яхши ўйинчиси номини Хорватия терма амоаси ва "Реал" клуби яримҳимоячиси Лука Модрич қўлга киритди.
"Бу кечани бузмоқчи эмасман, аммо бир неча кундан сўнг нимадир дейман. Ҳаёт - бу фақат ғалабалар йўли эмас. Ютқазсангиз - ҳурмат бажо келтиришингиз керак. Модричнинг ғалабасига келсак, Роналду ва Месси эрасининг тугаши - бу футбол учун ва барча хорват футболчилари учун яхши. Модрич бунга муносиб бўлди", - дейди Шукер.