Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тошкентда ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши бошланди

Баҳо:
+ | -

Олдинроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Жаҳон чемпионати-2018 вақтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

Бугун соат 15:00да пойтахтимиздаги “International” меҳмонхонасида ОФК Ижроқўмининг йиғилиши бошланди. Уни ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа очиб берди. Сўнгра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, Ижроқўм йиғилиши қатнашчиларини юртимизда кўриб турганидан мамнун эканини билдирди.

Умид Аҳмаджонов Ижроия қўмитасининг йиғилиши тарихда илк марта Ўзбекистонда бўлиб ўтаётгани ҳақиқатан ҳам ўзбек футболи учун тарихий воқелик эканини таъкидлаб, бунинг учун Осиё футбол конфедерацияси Президенти жаноб Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифага алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди ва йиғилишда қабул қилинган қарорлар Осиё футболи ривожига катта таъсир кўрсатишига ишонишини билдирди.

Шундан сўнг ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:54, 26.09.2018.
Ўқилди: 2033 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7850]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4506]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3444]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3420]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3035]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2491]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1773]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1713]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1695]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1643]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик