“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп футболчиларни тезроқ тикланишлари учун махсус ичимликдан фойдаланмоқда.
Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатди. Германиялик мутахассис сузиш бўйича собиқ жаҳон чемпиони Марк Варнекенинг рецептини қўлламоқда. У регенерацияни тезлашиши ҳисобига фуболчиларни аввалги жисмоний ҳолатига қайтаришга ёрдам беради.
Бу шарбатнинг таркиби сир сақланмоқда. Бу шарбатнинг таъми апелсин сокини эсга солади.