Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Тоттенхэм»нинг марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиш билдирмоқда, бироқ бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда юқори эмас. «Шпорлар» ўз сардорини 60 миллион еврога баҳолашмоқда — Каталония гранди аргентиналик футболчи учун бунча маблағ тўлаш ниятида эмас.

Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар» ушбу трансфер устида фақатгина «Тоттенхэм» Премьер-лигадан чиқиб кетган тақдирдагина иш бошлашади, чунки бу ҳолат футболчининг нархига албатта таъсир кўрсатади. Кристиан Ромеронинг трансфер қиймати Transfermarkt талқинига кўра 50 миллион еврони ташкил этади.

28 ёшли футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Роберто де Дзерби шогирдларига элитада жон сақлаб қолиш учун сўнгги турда «Эвертон»га қарши кечадиган баҳсда бир очко қўлга киритиш кифоя. Ҳозирда «Тоттенхэм» хавфли ҳудудда бораётган «Вест Хэм»дан икки очко олдинда, шунингдек, тўплар нисбати бўйича ҳам сезиларли устунликка эга.

Киритилди: 12:38, 20.05.2026.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик