“Ливерпуль” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ўйинини танқид остига олди.
“Моуриньо жамоадан кетса ҳам Погба ўзгармайди. У ўзи ўйлагандек кучли эмас. У истедодли лекин, у ўйнашни билмайди.
Унинг бутун фаолиятини сўнгги иккита ўйинга қараб баҳолаш мумкин. У “Янг Бойз” дарвозасига чирой гол урди, шундан сўнг “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда жамоасига гол олиб келди ва қутқаришни ҳам хоҳламади.
Мана шу Погба. Уни “Барселона”да тасаввур қила олмайман. Бунинг барчаси унинг ҳулқ-атворига боғлиқ. Погба ўзи учун ўйнайди”, — дейди Каррагер.