Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Самюэль ЭтоʼО: “Бунёдкорнинг таклифи бошимни айлантириб қўйганди”

Баҳо:
+ | -

Eurosport нашри Камерун терма жамоаси ва Барселона клуби собиқ футболчисиСамюэль ЭтоʼО ҳақида мақола чоп этди ва унда футболчининг ўз вақтидаТошкентнинг Бунёдкор клубида ўйнаши мумкин бўлганига ҳам тўхталди.

“Мен мастер-класс ўташ учун Тошкентга боргандим. Улар жамоада 2-3 ой ўйнаб беришим учун 25 млн доллар таклиф қилишди. Бу таклифдан бошим айланиб қолганди.

Барселонадагилар ўзимдан сўрамасдан туриб, мана шундай гап-сўзларни тарқатишганидан хафа бўлгандим. Улар мени Ўзбекистон клубига сотиб юборишмоқчи эди. Мен эса қолишимни ва бу ишлари учун узр сўрашларини талаб қилдим”, дея гапириб ўтган ЭтоʼО TF1 телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Самюэль ЭтоʼО фаолияти давомида Барселонадан ташқари, Реал Мадрид, Мальорка, Интер, Челси, Анжи каби бир қатор жамоалар сафида тўп сурган. Барселона билан 3 марта (2005, 2006, 2009) Испания чемпиони, 2 карраЕвропа чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, Интер билан бир марта Италия чемпиони (2010) ва бир марта (2010) ЕЧЛ ғолиби бўлган. Терма жамоа таркибида 2000 йилда Олимпиада чемпиони, 2000 ва 2002 йилларда Африка миллатлар кубоги бош совринини қўлга киритган.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 12:03, 30.09.2018.
Ўқилди: 14014 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.