"Ювентус"нинг бош директори Жузеппе Мароттанинг хизматларига Европанинг етакчи клублари қизиқмоқдалар.
Функционер октюябрь ойи охирларида Турин клубини тарк тишини эълон қилган.
Calciomercato.com хабарига кўра, "Интер" ва "Манчестер Юнайтед"дан сўнг италияликка "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мароттани Мадридда кўришни шахсан "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес хоҳламоқда.
Аввалроқ, Мароттанинг хизматларига "Рома" ва "Наполи" клубларининг қизиқиаётгани хабар берилган , "Интер" эса дастлабки келишувга эришгани айтилган эди.