Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Суперлига. АГМК сафарда «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ва АГМК учрашуви якунланди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида кечган учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Дастлабки дақиқада ҳар икки жамоа биттадан хавфли вазиятга эга бўлишди. 9-дақиқада қўқонликлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жавоҳир Сидиқовнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди. 43-дақиқада олмалиқлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди.

Учрашувнинг 59-дақиқасида мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 65-дақиқада Баҳодир Акрамовнинг боши билан берган зарбасини Абдулов қайтарди. 70-дақиқада «Қўқон-1912» ҳисобни тенглаштиришди. Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасидан кейин рақиб дарвозаси ишғол этилди.

Ўйиннинг 87-дақиқасида захирадан майдонга тушган Азамат Исроилов иккинчи бор қўқонликларни ранжитди.

Суперлига 25-тур

“Қўқон-1912” – АГМК – 1:2 (0:1)

Голлар: Суҳроб Бердиев – 70. - Музаффар Музаффаров – 41, Азамат Исроилов – 87.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 9. Носир Отақўзиев (5. Ғиёс Комилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Говкович (4. Баҳодир Акрамов -62), 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (70. Жасур Ҳакимов – 54).

АГМК: 12. Роман Абдулов, 8. Музаффар Музаффаров, 9. Зафар Полвонов (22. Абдумалик Абдуллаев – 78), 10. Шоҳназар Норбеков (11. Жасур Ҳасанов – 65), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич,  24. Жавлон Гусейнов, 70. Ойбек Қиличев,  71. Жамшид Ҳасанов (6. Азамат Исроилов – 84), 72. Алишер Саматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:34, 03.10.2018.
Ўқилди: 2199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6891]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик