“Лос-Анджелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор жанги олдидан фикр билдирди.
“Ўйлайманки, Хабиб ғалаба қозонади. У ушлаган жойини қўйиб юбормайди. Хабиб рақибларини курашга чорлайди.
У оғир босиқ йигит, бироқ жуда ҳавфли ҳамдир. Мен россиялик яна бир жангчи Фёдор Емельяненкони эслайман.
У ҳам оғир босиқ эди, лекин октагонда умуман бошқа одамга айланарди”, дейди Ибрагимович.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор жанги 6-октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.