Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Журналист танқидига учраган Дилмурод Набиев спорт кийимида аҳоли билан машқ бажарди

Баҳо:
+ | -

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбари Дилмурод Набиев Қорақалпоғистонда аҳоли билан бадантарбия машқларини бажарди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича намунавий ҳудуд сифатида танлаб олинган бўлиб, турли спорт тадбирлари, мусобақалар ва тарғибот ишлари самарадорлиги тажриба-синовдан ўтказилмоқда.

Президент томонидан жорий йилнинг 20 сентябр куни жисмоний тарбия ва спорт масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда «Ёшлар ҳафталиги», «Таълим муассасалари ҳафталиги», «Хотин-қизлар ҳафталиги», «Маҳалла ҳафталиги», «Нуронийлар ҳафталиги» каби шиорлар остида оммавий тадбирлар ўтказиш вазифаси берилган.

Шундай ҳафталиклардан биринчиси бўлган «Ёшлар спорт ҳафталиги» Ўзбекистан ёшлар иттифоқи ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистоннинг барча туманларида намуна тарзида ташкил этилди. Ҳафталик давомида спортнинг шахмат-шашка, бадиий гимнастика, мини-футбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон турлари бўйича ўйинлар ташкил этилиб, уларда 200 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этмоқда.

Ҳафталик доирасида ўтказилаётган тадбирларда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этиб, ҳафталикларда иштирок этувчилар қамровини кенгайтириш учун самарали механизмлар қўлланилиши лозимлиги, мазкур ҳудудда тўпланган тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларида ҳафталикларни ташкил этилишини таъкидлади.

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида спортни оммалаштириш учун тарғибот ишлари муҳим ўрин тутади. Шу сабаб маҳаллий телеканаллар билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт масалаларига бағишлаб алоҳида кўрсатув тайёрланиб, унда вазир маҳаллий аҳолини қизиқтирган саволлар жавоб берди.

Шунингдек, вазирлик томонидан қорақалпоқ тилида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган 10 та ижтимоий ролик тайёрланиб, маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилмоқда.

Дилмурод Набиев республикада аҳоли учун мавжуд спорт иншоотларидан исталган пайти фойдаланиш имкониятининг яратилиш ҳолатини ҳам ўрганди.

Жумладан, Нукус шаҳридаги спорт иншоотларида барча ёшдаги инсонлар учун ташкил этилган бадантарбия машқларини кузатди ва ўзи ҳам улар билан биргаликда бажарди. Вазир маҳаллалардаги спорт билан ошно бўлган ёши улуғ инсонлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг аҳолини, айниқса, ёшларни спортга қизиқтириш бўйича фикрлари билан қизиқди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан республиканинг энг чекка ҳудудларида ҳам спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароит яратиш, уни оммалаштириш вазифаси қўйилган бўлиб, ташриф давомида вазир Дилмурод Набиев Қорақалпоғистоннинг энг олис ҳудуди бўлган Қўнғиротдаги «Қорақалпоғистон» шаҳарчаси (Каракалпакия)га бориб мавжуд спорт иншоотларининг ҳолати билан танишди.

 

Якунда маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари, ҳудудий бошқарма ва спорт таълими муассасалари раҳбарлар билан жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш, оммавий тадбирлар кўламини кенгайтириш ва энг чекка ҳудудларда ҳам иншоотлар қуриш ҳам мавжудларини таъмирлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спорт вазири Дилмурод Набиев Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари мусобақасининг очилиш маросимига спорт кийимида эмас, балки костюм-шимда чиққани ва Жакарта шаҳридаги спортчилар билан вақтида учрашмагани учун журналист Акмал Эшонхоновнинг танқидига учраган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:23, 05.10.2018.
Ўқилди: 2932 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.