Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Ҳоким Канчельскисга ишонч билдириб, зар чўпон билан дўппи кийгизди

Баҳо:
+ | -

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг таништирув маросими ўтказилди.

Маросим аввалида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров сўз олди.

Вилоят раҳбари ўз сўзида жамоанинг иккинчи босқичидаги иштироки ҳақида фикр билдириб, чемпионлик учун курашаётган клуб футболчилари “Металлург” ва “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган ўйинлардаги каби ҳаракат қилмасликлари лозимлигини таъкидлади.

Натижага бевосита мураббий жавоб беришини айтиб, Илҳом Мўминжоновнинг “Навбаҳор” клубининг ижобий натижаларни қўлга киритишида хизматлари борлигини эътироф этди. Илҳом Мўминжоновга жамоадаги фаолияти учун раҳмат айтиб, мураббийнинг “Навбаҳор” билан хайрлашганлигини билдирди.

Вилоят ҳокими, жамоа натижаларини яхшилаш мақсадида бош мураббий сифатида  футбол оламида ўзига хос ўринга эга бўлган Андрей Канчельскисни таклиф этилганлигини айтиб, мухлисларга янги бош мураббийни таништирди.

Шунингдек, мураббийни алмаштирилиши осон эмаслигини айтиб, юқори мақсад сари илдамлашда орқага йўл йўқлигини билдирди. Етакчи футболчилар билан суҳбатлар чоғида, улар чемпион бўлиш эканлигини билдиришгани, жамоани ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишга ваъда берганликларини маълум қилди. Янги бош мураббийга омад тилаб, жамоа аъзоларидан чемпионлик учун охиригача курашишни сўради.

Шундан сўнг Канчельскисга ўзбек урф-одатларига кўра зар чўпон ва дўппи совға қилинди. Сўзга чиққан Канчельскис, ҳар бир учрашувда ғалаба учун ҳаракат қилишга интилишини ва бу борада Ўзбекистонда ягона бўлган наманганлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига ишонч билдирди.

Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам сўзга чиқиб, жамоада яхшигина таркиб йиғилганлигини айтиб, мақсад сари олға интилиш лозим эканлигини таъкидлади. Жамоанинг  энг катта ютуқларидан бири сифатида 12-ўйинчи мухлислар эканлигини ҳам алоҳида эътироф этди.

Таништирув маросими давомида йиғилганларга “Навбаҳор” футбол клубнинг пиар директори сифатида иш бошлаган таниқли актёр Алишер Узоқов таништирилди.

Маросим давомида Андрей Канчельскис “Навбаҳор” клуби билан расман шартнома имзолади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:14, 07.10.2018.
Ўқилди: 3834 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик