Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Андрей Канчельскисни «Навбаҳор»га Алишер Усмонов олиб келдими?

Баҳо:
+ | -

Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков Андрей Канчельскиснинг Наманганга келиши Алишер Усмоновга боғлиқ эмаслигини айтиб ўтди.

Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор”га келишида асли наманганлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳиссаси борми?

- Бу барчани қизиқтираётган ва ўринли савол бўлди. Биз анчадан буён Алишер Усмонов билан музокара олиб боряпмиз. Таъкидлаганингиздек, у асли наманганлик ва ўз туғилиб-ўсган шаҳрини яхши кўради.

Айни пайтда Алишер Бурханович билан ҳомийлик борасида музокара олиб боряпмиз. У Ватани - Ўзбекистонни жуда севади ва Алишер Усмонов буни Президент Шавкат Мирзиеёв билан учрашуви чоғида ҳам эътироф этди.

Алишер Бурхановичнинг “Навбаҳор”га ҳомийлик ёрдами бериши ва клубимизга  эътибор қаратишидан умидвормиз. Лекин Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор” бош мураббийи лавозимини эгаллашида Алишер Усмоновнинг алоқаси йўқ.  

“Навбаҳор”га Андрей Канчельскисни олиб келишдан олдин маҳаллий мутахассисларга ҳам таклиф билан чиқилдими?

Биз 3 нафар маҳаллий кучли мутахассислар билан музокара олиб бордик. Уларнинг кимлигини ўзинглар ҳам англаган бўлсанглар керак. Номзодлар орасида Равшан Ҳайдаров ва яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Миржалол Қосимовлар бор эди. Аммо биз жамоага айнан Европа футболи ҳавосини олиб кириш учун Андрей Канчельскисни таклиф этдик. 

“Пахтакор” устози Шота Арвеладзе Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ майсасидан жорий мавсумдаги Наманганда ўтказилган баҳслардан кейинги матбуот анжуманида нолиганди. Майдон ҳолатини яхшилаш борасида қандайдир ишларни амалга ошириш режаси борми?

Наманганда “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувлардан сўнг сўнг пойтахтликлар устози Шота Арвеладзе майдон майсаси ҳақида салбий фикрлар билдирганди. Биринчи ўйиндан кейин майдон чимидан нолиган мутахассис, бир ярим ойдан сўнг яна Наманганга келиб, майдон ҳолати ҳақида яна гапирди.

Ҳар қандай футбол мутахассиси ҳам бир ярим ой ичида майсани аъло даражада келтириш мумкин эмаслигини яхши билади. Яъни қисқа вақт оралиғида бу ишни қилиш жуда мушкул. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда камида олти ой ёки бир йил вақт кетади.

Бу ҳақда жуда кўп бора бош қотирдик. Ушбу масала бўйича ҳозирда айрим ташкилотлар билан музокара олиб бормоқдамиз. Тез кунларда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ майдони билан шуғулланган мутахассислар Наманганга етиб келишади. Айни дамда келгуси йилнинг июнь ойи охирига қадар ўйингоҳ чимини яхши ҳолатга келтиришни ўйлаб турибмиз.

Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фойдаланилган майдон чимларидан олиб келиш режалаштирилган. Ҳозирда Косонсойдаги стадион ҳолатини ҳам ўрганмоқдамиз ва иш режасини ишлаб чиққанмиз. Яқин кунларда бу масала ҳам ўз ечимини топади.

Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми?

Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга пиар директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:47, 07.10.2018.
Ўқилди: 7101 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.