Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Руслан, Надия, Вадим: Осиё ўйинларида иштирок этган ҳарбий спортчилар тақдирланди (фото)

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 21та олтин, 24та кумуш ва 25та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаганди.

Кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновлар ҳам иштирок этдилар.

МОҚ раҳбари сўзга чиқар экан, Осиё ўйинларидаги муваффақиятда ҳарбий спортчиларимизнинг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди.

“Осиё ўйинларидаги муваффақиятда албатта ҳарбий спортчиларимизнинг ҳиссалари катта. Умуман, ўзбек спортида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клубининг тутган ўрни беқиёс. Спортнинг деярли ҳар бир турида Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакилларини учратишимиз мумкин. Улар орасида Осиё ўйинлари, Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимиз талайгина. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни қитъамизда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақада совриндор бўла олганлигингиз билан табриклайман. Энди 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйнларида ҳам муваффақиятли юришни давом эттиришингизга тилакдошмиз”, деди Умид Аҳмаджонов.

Қайд этиш лозимки, Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларнинг 33 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳисобланадилар. Тадбир давомида Осиё ўйинлари совриндорларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Мусобақа чемпионлари Вадим Меньков, Руслан Нуриддинов, шунингдек, кумуш медаль соҳибаси Надия Дусановага лейтенант ҳарбий унвонлари тантанали равишда топширилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 08:42, 10.10.2018.
Ўқилди: 3844 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.