Асал ойи узоқ вақт давом этмайди ва Хулен Лопетегиники ҳам тугагандек, шекилли. Факт шуки Испаниянинг собиқ бош мураббийи энди вазифасида қолиш учун қаттиқ меҳнат қилишни бошлайди. Унинг жамоаси мана сўнгги тўрт ўйиндирки гол уришга қийналмоқда, шундан учтасини эса мағлубият билан якунлади. Басклик мураббий кечаги «Алавес»дан учралган мағлубиятдан кейин қаттиқ босим остида қолиб кетиши аниқ.
«Реал» ёзда гол машинаси – Криштиану Роналду билан хайрлашгач, Карим Бензема ва Гарет Бейлларнинг спорт формаси ва тўпурарлик қобилияти билан собиқ етакчисининг ўрни билинмаслигини ҳис қила бошлаганди. Аммо клубнинг сўнгги пайтдаги ўйини мухлисларнинг катта ҳавотирларига сабаб бўла бошлади.
Клуб президенти Флорентино Перес кечаги ўйинни ВИП-ложадан туриб кузатди. Футболчилар эса клуб хўжайини кўз ўнгида нафақат гол ура олмади, балки Ману Гарсиянинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига навбатдаги бор мағлубият аламини тотиб кўрди. Бунга эса Мадрид мухлислари...