Италиянинг “Интер” клуби футболчиси Иван Перишич ҳар услубдаги энг яхши футболчиларни айтиб ўтди.
“Агар, гап жарима зарбалари ҳақида кетса, мен Кристиан Эриксенни танлайман. Майдонни кўриш бобида “Манчестер Сити” футболчиси Кевин де Брюйнега тенг келадигани йўқ.
Ҳужумларни аниқ якунлаш бобида Кейн ҳаммадан ажралиб туради. Дриблинг? Гап сўзсиз Месси ҳаммадан кучли. Бош билан Рамос яхши ўйнайди.
Тўпни олиб қўйиш бобида Каземиродак футболчи йўқ бўлса керак. Маҳорат ҳақида гап кетса, Роналдудан бошқа номзод бўлмаса керак”, дейди Перишич.