Кириш Регистрация

Эртага «Миллий» стадионида Ўзбекистон – Қатар ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Баҳо:
+ | -
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашувдан 1 кун олдин, яъни эртага 15 октябрь куни “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.   Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани соат 11:00 да бошланади. Соат 11:30 да Қатар терма жамоаси бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради.   Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти соат 16:30да Тошкент Темир Йўллари Муҳандислик Институти майдонида ўтказилади. Рақибларимизнинг расмий машғулоти эса соат 17:30да “Миллий” стадионида бошланади.    Ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:11, 14.10.2018.
Ўқилди: 4018 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.