Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Элнур Абдураимов профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланган Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.

Бу сафар боксчимизга америкалик Хосе Салинас рақиблик қилади. Маълумот учун, Элнур бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини нишонлаган ва жангда америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратганди. 20 ёшли Салинас эса профессионал боксда 6 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учта жангда рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Жангга АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Casino» аренаси мезбонлик қилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:36, 17.10.2018.
Ўқилди: 2305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.