Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Суперлига-2018: Йирик ҳисоб кетидан…

Баҳо:
+ | -

Мана, ФИФА кунларидан ўрин олган навбатдаги халқаро ўйинлар сабаб, миллий чемпионатларда яна танаффус юзага келди. Жумладан, Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчилари ҳам 19-20 октябрь кунларига қадар «дам» олишади. Бу вақтда биринчиликка доир турли статистик кўрсаткичлар ҳақида бемалол гапириш мумкин. Хуллас, бугун Суперлига-2018да шу кунгача кузатилган йирик ҳисобли ғалабаларга тўхталамиз.

Ҳозирга қадар Суперлига тақвимидан ўрин олган 150та ўйиндан атиги 18тасида рақиблардан бири 3 ёки кўпроқ гол фарқи билан устун келди. Оддий айтганда, чемпионатимиздаги 12 фоиз учрашувда йирик ҳисобли ғалаба қайд этилди. Бу борада «Пахтакор»яққол олдинда - «шерлар» 5та «жимжимадор» ғалабага эгалар. Тўғри, уларнинг 3таси битта рақиб - «Металлург» билан ўйинларда қўлга киритилган. Умуман, энг йирик ҳисобли ғалаба ҳам айнан Шота Арвеладзе жамоасига тегишли. «Пахтакорчилар» 7-тур ўйинини сафарда «Металлург»га қарши ўтказиб, рақибни 5та жавобсиз гол билан «сийлашганди» ва бу ҳозирча энг катта фарқ қайд этилган учрашув бўлиб қолмоқда. Яна бир томони, «шерлар» йирик ҳисобда ғалаба қозонган ўйинларда ўз дарвозаларини дахслиз сақлашган. Хуллас, шу 5та ўйиннинг умумий натижаси - 17:0.

«Навбаҳор»нинг йирик ҳисоблар масаласидаги иши ҳам чакки эмас: «лочинлар» ўз майдонларида 3та рақиб дарвозасига 3тадан жавобсиз гол йўллашган. Яқинда Андрей Канчельскис қўл остига ўтган жамоа бу борада иккинчи яхши натижага эга. Бинобарин, қолган клублар кўпи билан 2тадан ўйинда ўта ишончли ҳисоб қайд этган. Аниқроғи, «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна»2тадан учрашувни муносиб ҳисобда тугатган. Яна 4та жамоа ҳисобида 1тадан йирик ғалаба бор, қолган 3таси учун ҳозирча бундай ҳисоб армон бўлиб қолмоқда. Шундайлардан бири - «Металлург»нинг нақ 4та ўйинни хунук тарзда бой берганини алоҳида таъкидлаш жоиз.  

 

 

«Пахтакор» - 5та йирик ғалаба

4-тур: «Нефтчи» (ўз майдонида) - 3:0

 7-тур: «Металлург» (сафарда) - 5:0

18-тур: «Металлург» (ўз майдонида) - 3:0

22-тур: «Насаф» (ўз майдонида) - 4:0

25-тур: «Металлург» (сафарда) - 3:0

Йирик мағлубият йўқ.

 

«Навбаҳор» - 3та йирик ғалаба

 11-тур: «Қизилқум» (ўз майдонида) - 3:0

 12-тур: «Металлург» (ўз майдонида) - 3:0

 15-тур: «Қўқон-1912» (ўз майдонида) - 3:0

Йирик мағлубият йўқ.

 

«Локомотив» - 2та йирик ғалаба

1-тур: «Қизилқум» (сафарда) - 3:0

10-тур: «Нефтчи» (сафарда) - 4:1

Йирик мағлубият йўқ.

 

«Бунёдкор» - 2та йирик ғалаба

 21-тур: «Насаф» (сафарда) - 4:1

 23-тур: «Бухоро» (ўз майдонида) - 3:0

 Йирик мағлубият йўқ.

 

 «СўҒдиёна» - 2та йирик ғалаба

 14-тур: «Бухоро» (ўз майдонида) - 3:0

25-тур: «Нефтчи» (ўз майдонида) - 3:0

1та йирик мағлубият.

 

«ҚўҚон-1912» - 1та йирик ғалаба

 17-тур: АГМК (ўз майдонида) - 3:0

1та йирик мағлубият.

 

«Бухоро» - 1та йирик ғалаба

3-тур: «Сўғдиёна» (ўз майдонида) - 3:0

2та йирик мағлубият.

 

«ҚизилҚум» - 1та йирик ғалаба

 9-тур: АГМК (ўз майдонида) - 3:0

3та йирик мағлубият.

 

АГМК - 1та йирик ғалаба

 20-тур: «Қизилқум» (ўз майдонида) - 3:0

2та йирик мағлубият.

 

«Насаф» - йирик ғалаба йўқ

 2та йирик мағлубият.

«Нефтчи» - йирик ғалаба йўқ

3та йирик мағлубият.

 «Металлург» - йирик ғалаба йўқ

 4та йирик мағлубият.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:07, 17.10.2018.
Ўқилди: 2836 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.