Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

Ким олади-я, «шугина»ни-я...«Олтин тўп»га даъвогар 30 нафар номзод имконияти

Баҳо:
+ | -

France Football яқинда «Олтин тўп»га даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Тушунарлики, ундаги деярли 80 фоиз фамилия варақани шунчаки, тўлдириш учун ёзилгандек.

Бошқача ифода этганда, саноқли футболчилар 2018 йилги «Олтин тўп»га қўл узатиш учун реал имкониятга эгалар.

Тўғри, бу сафарги танловда «интрига» даражаси юқорироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳа, яққол фаворитлар бор (Лионель Месси ҳам, Криштиану Роналду ҳам эмас), бироқ «Олтин тўп» жаҳон чемпионатида зафар қучган франциялик футболчилардан бирига берилиши керак» қабилидаги хулосалар France Football журналининг якуний қарорига маълум даражада таъсир ўтказиши мумкин.

Қизиқ, қайси номзодларда бош индивидуал совринни ютиш имконияти нолга тенг ва аксинча, кимлар катта умид боғлашга ҳақлилар.

Биринчи гуруҳ: 100дан 0 фоиз 

Уго Льорис (Франция, «Тоттенхэм»)

Серхио Агуэро (Аргентина», Манчестер Сити»)

Ян Облак (Словения, «Атлетико»)

Карим Бензема (Франция, «Реал»)

Эдинсон Кавани (Уругвай, «ПСЖ»)

Алиссон (Бразилия, «Рома»|«Ливерпуль»)

Диего Годин (Уругвай, «Атлетико»)

Серхио Рамос (Испания, «Реал»)

Иско (Испания, «Реал»)

Роберто Фирмино (Бразилия, «Ливерпуль»)

Садио Мане (Сенегал, «Ливерпуль»)

Луис Суарес (Уругвай, «Барселона»)

Неймар (Бразилия, «ПСЖ»)

Кевин де Брюйне (Бельгия, «Манчестер Сити»)

Тибо Куртуа (Бельгия, «Челси»|«Реал»)

Иван Ракитич (Хорватия, «Барселона»)

Марио Манжукич (Хорватия, «Ювентус»)

Гарри Кейн (Англия, «Тоттенхэм»)

Поль Погба (Франция, «МЮ»)

Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»)

Санаб чиқинг, 20 нафар футболчи. Ҳа, экспертлар 30 нафар номзоддан 20 нафари имкониятини «0» рақами асосида баҳолашмоқда. Бу нимани англатади? France Football журнали рўйхатига тушиш соврин ютишга реал даъвогар бўлишни англатмаслигини-да, албатта. Қаранг, «0» баҳо олганлар орасида аллақачон «Олтин тўп»га «қоришиб» кетган Лионель Месси ҳам бор. Бу гуруҳда Франция терма жамоасининг 3 нафар вакили жой олгани эса, ЖЧнинг ҳар бир ғолиби «Олтин тўп»га қўл узатолмаслигидан далолат бермоқда. 

Марсело (Бразилия, «Реал»)

Гарет Бэйл (Уэльс, «Реал»)

Н~Голо Канте (Франция, «Челси»)

Эден Азар (Бельгия, «Челси»)

100дан атиги 1 фоиз - 4 нафар даъвогарнинг имконияти шундай баҳоланмоқда. Ҳа, бу баҳо бир қарашда, Марсело, Гарет Бэйл, Н~Голе Канте ва Эден Азарнинг мавсум давомидаги хизматларига мутлақо мувофиқ эмасдек. Лекин бошқа тарафдан қарасак, шу йигитлардан бирининг «Олтин тўп» ютишига ким ишонади? Қисқаси, ҳаммаси ҳақиқатга яқин, фақат ЖЧ-2018нинг энг яхши дриблингчиси - Азарга пастроқ баҳо берилгандек.  

Рафаэль Варан (Франция, «Реал»)

Гап 2018 йили ҳам Европа ЧЛ, ҳам жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ягона футболчи ҳақида кетмоқда. Лекин шундай ажиб натижа ҳам «Олтин тўп»ни қўлга олиш учун кафолат эмас, барибир. 

Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»)

Ҳа, Салоҳ «Ливерпул»да беқиёс ўйнади, АПЛ ва ЧЛда етарлича гол урди, аммо бош совринсиз қолди, қолаверса, миллий жамоаси жаҳон чемпионатида бирор очко ололмади. Очиғи, агарда имконияти «0»га баҳоланган айрим даъвогарларни назарда тутсак, таҳлилчилар мисрликка чакки қарашмагани ойдинлашади. 

Криштиану Роналду (Португалия, «Реал»|«Ювентус»)

Илк 4та гуруҳда жами 16 нафар футболчи бор ва уларнинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари жуда-жуда паст. Демакки, бош шахсий мукофот учун 4 нафар реал номзод қолмоқда. Криштиану Роналду «Реал»даги хизматлари самараси ўлароқ, яхши баҳога муносиб бўлсада, унинг Франция нашри томонидан баралла эътироф этилиши ниҳоятда мушкул... 

Антуан Гризманн (Франция, «Атлетико») 

Килиан Мбаппе (Франция, «ПСЖ»)

ЕЛ ғолиби, турнирнинг энг яхши футболчиси, жаҳон чемпиони, Россия турнирида Франция терма жамоасининг кўплаб голларига ҳисса қўшган ҳужумчи - Антуан Гризманн бу сафар «Олтин тўп»га ҳар қачонгидан яқин, аммо у ягона даъвогар эмас. Зеро, ҳамюрти Килиан Мбаппе ҳам ЖЧ-2018да ёрқин ўйнади, унинг тезлиги Франция термасига жуда қўл келди. Ёш ҳужумчини бежиз буюк Пеле ва «феномен» Роналдога қиёсламаяптилар. 

Лука Модрич (Хорватия, «Реал»)

France Footballнинг францияликларга мойиллиги аниқ, лекин экспертлар хулосалари бўйича айтсак, Модрич бош фаворит, барибир. Чунончи, Франция терма жамоасининг ютуғи бир неча асосий футболчиларга тенг бўлинса, хорватларнинг жаҳон чемпионати финалига чиқишгани асосан Лука Модрич хизматлари маҳсулидир. Қолаверса, у евромавсум ва ЖЧ-2018нинг энг яхши ўйинчиси, ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг энг кучли футболчиси, яна ЧЛ ғолиби...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:18, 18.10.2018.
Ўқилди: 11499 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.