Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев бешинчи жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди.
Унга кўра, Муроджон 24 ноябрь куни АҚШда, “Атлантик Сити”да рингга кўтарилади. Ҳозирча ушбу жангда Аҳмадалиевга ким рақиб бўлиши номаълум.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг учтасини у нокаут эвазига ўз фодасига ҳал қилган.