Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов эртага тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар қилгандик.
Ҳамюртимизга мазкур жангда америкалик Хосе Салинас рақиблик қилиши лозим эди. Аммо, маълум бўлишича Салинас бу жангда иштирок эта олмайди. Абдураимовга эртанги жангда бошқа бир америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 та жангда мағлубиятга учраган. Элнур эса бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини нишонлаган ва ўша жангда америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, жангга АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Casino» аренаси мезбонлик қилади.