Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Ведран Чорлука Россия чемпионати 11-туридан ўрин олган “Ростов”га қарши учрашувда жароҳат олди.
32 ёшли футболчи ўйиннинг 81-дақиқасида мажбуран майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Михаил Лисов туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Чорлука жорий мавсум РПЛда 10 та учрашувда майдонга тушган.