Хабар бериб ўтганимиздек, Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.
Бугун мусобақада медаллар учун баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, -74 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз медаль учун жангда туркиялик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги дастлабки медални қўшиб қўйди.