Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Умид Аҳмаджонов: «Бу мавсум ҳар бир клубнинг асл юзини кўрсатди. Мураббий, футболчилар, клублар раҳбарияти кўп гапирмай, футбол ўйнасин»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Суперлигасида жамоалар сонининг ошиши борасида гап-сўзлар кўпайди. Бироқ мазкур лигада жамоалар сони 2019 йилда ҳам 12 та бўлиб қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

“Баъзи клублар келаси йил Суперлигада жамоалар кўпаяр экан деб, бемалолгарчиликка берилаётганидан хабаримиз бор. Бироқ улар хато ўйламоқда. Профессионал футбол лигаси спорт принципларини сақлаб қолиш учун ҳам жамоалар сонини ўзгартирмайди. Суперлигада 2019 йилги мавсумда ҳам 12 та клуб тўп суради.

Умид Аҳмаджоновнинг қайд этишича, келаси йил Суперлига ва Про-лига клубларига бўлган талаб янада оширилади:

“2018 йилги мавсум ҳар бир клубнинг асл юзини кўрсатиб берди. ПФЛ йил бошидан буён жамоаларни огоҳлантириб келганига қарамай, ҳали ҳам қарздорликлари осилиб ётган, футбол академияси ҳақида ўйламаётган клублар етарлича.

Бироқ улар билиб қўйишсинки, футбол академияси йўқ бўлган клублар келаси мавсум лигага қўйилмайди. Биламан, бу ишни бирданига амалга ошириш қийин. Бироқ улар йил бошидан буён бу ҳақда билишади, ҳаракат эса йўқ. Охирида кеч бўлишини тушуниб етишмаяпти. Академия борасида савол ва қандайдир ёрдам керак бўлса, ЎФА ёрдамга тайёр. Бизнинг бу борада ўз режаларимиз бор”.

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари нима сабабдан айнан 12 та қолдирилганига ҳам изоҳ берди:

10 та ҳам қолдирсак бўларди, бироқ Чемпионлар Лигасидаги квоталаримиз камайиб кетиши мумкин. 14 та қилиб қўйсак, Про-лигада мақсадсиз жамоалар кўпайиб кетади. Про-лигада ҳам юқори дивизион учун кимдир курашиши керак-ку! Ҳозир “Машъал”, “Сурхон” бор, “Шўртан”, “Динамо”, “Истиқлол” бор. Яъни, 5 та клуб жиддий курашяпти. Шунинг учун ҳам Суперлигада 12 та клуб тўп суриши мантиқлироқ.

Ҳа, айтганча, формат борасида гап-сўзлар кўп бўлди. У бошқача гапиради, бу бошқача. Мураббийлар, футболчилар, клублар раҳбарияти кўп гапирмай, футболини ўйнасин. Чемпионатни ҳамма бир хилда 0 очко билан бошлади ва бир хил шароитда тугатиш арафасида. Ҳеч кимга ён босилмаган.

Шундай экан, форматни кавлаштиравермай, футболини ўйнасин ва қўлидан келса, ҳамма ўйинни ютсин. Шунда ким уларни чемпионликдан маҳрум қила олади?!”, - деб фикрини якунлаган Умид Аҳмаджонов.

Профессионал футбол лигаси матбуот хизматининг қайд этишича, айни вақтда ташкилот профессионал клублар мақоми устида, шунингдек, 2019 йил талаблари юзасидан иш олиб бормоқда. Бу ерда Суперлига жамоалари сонини ошириш ёки камайтириш ҳақида ҳеч ким бош қотираётгани йўқ. Бироқ клубларга қўйилаётган талаблар жиддий бўлади.

Киритилди: 16:55, 22.10.2018.
Ўқилди: 4759 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.