Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

МОҚда спорт тиббиёти бўйича кореялик профессорлар ҳамкорлигида семинар ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Сир эмаски, спортни ривожлантириш йўлида спорт тиббиётининг аҳамияти беқиёс. Спортчининг мусобақага жисмоний томонлама тайёр бўлишида, тикланишида спорт тиббиёти муҳим ўрин тутади.

Шу сабабдан, Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналишни ривожлантириш бўйича талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкил этилган семинар ҳам бу йўлда навбатдаги қадам бўлди дейишимиз мумкин.

Жанубий Кореянинг «Чонг Ён» клиникаси ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси томонидан ташкил этилган семинар турли касалликларни, жумладан умуртқа билан боғлиқ касалликларни халқ табобати ёрдамида даволаш мавзусида ўтказилди. Семинарда Жанубий Кореядан ташриф буюрган профессор Пак Жон Син, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт тиббиёти бўйича бош мутахассиси Адиба Усманходжаева, спорт федерациялари шифокорлари, соҳа мутахассислари, реабилитологлар, талабалар ва бошқалар иштирок этишди.

Семинар давомида Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассислар касалликларни халқ табобати ёрдамида даволаш бўйича маъруза ўтказишди. Шунингдек, буни амалиётда ҳам кўрсатиб беришди. Бундан ташқари, семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Албатта, спортчининг муваффақиятга эришишида унинг соғломлиги, мусобақага тайёргарлик кўриши, машғулотлардан сўнг тикланиш жараёнларини тўғри ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Мамлакатимизда бундай амалий семинарлар ташкил этилиши эса спорт ривожига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:53, 23.10.2018.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.